Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланмоқда

Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланмоқда

Muslimun.uz

Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланмоқда

Ҳаммаларимизга маълумки "Ҳаж-2024" мавсумида юртимиздан муқаддас замин, Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларига 15 мингта зиёратчи буюк Ҳаж ибодатини адо этишлик учун жорий йилнинг 23-май санасидан бошлаб жўнаб кетадилар.

Бу йилги Ҳаж мавсумида эса, Андижон вилоятидан 1600 дан зиёд ҳамюртларимиз ҳаж сафарига юборишлик белгиланган.

Шу боисдан бугун 22-май куни Андижон шаҳридаги "Бош" (Девонабой) жоме масжидида "Ҳаж-2024" мавсумида элликбоши бўлиб кетаётган имом-домлалар ва 25-26-май санасида Ҳаж сафарига кетаётган Андижон вилоятининг 1-гуруҳидан 15-гуруҳигача бўлган бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар учун сафар олди учрашуви ўтказилди.

Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Б.Арзиев, ҳожиларнинг кузатиш ва кутиб олишлик учун масъул бўлган мутасаддилар иштирокида Ҳаж сафарига оид қоидалар, кузатиш ва кутиб олишлик йўлидаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Андижон вилояти ҳожиларинг илк гуруҳлари 25-май куни Наманган Ҳалқаро аэропортидан тўғридан-тўғри рейс билан Мадинаи Мунавварага учиб кетадилар.


Вакиллик матбуот хизмати


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Muslimun.uz | https://taplink.cc/muslimun.uz

@muslimunuzportal | @andijonhanafiylari

Report Page