Андижон вилояти прокурори С.Қ.Эшқувватов Булоқбоши туманида бўлди

Андижон вилояти прокурори С.Қ.Эшқувватов Булоқбоши туманида бўлди


Андижон вилояти прокурори С.Қ.Эшқувватов Булоқбоши туманида бўлиб, туман ҳокими Ў.Мамуров ва туман прокурори Х.Юсуповлар хамрохлигида туманда ижтимоий - иқтисодий соҳалардаги муаммолар ва уларни ечими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва қурилиш-таъмирлаш ишларини бориши ҳамда бозорларда нарх наволарнинг барқарорлиги ва савдо ярмаркалари фаолияти билан танишди.

Жумладан, тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида иситиш тизимида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ҳамда 14-сонли мусиқа мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида жорий таъмирлаш ва иситиш тизимида олиб борилаётган ишларни холати билан танишди. Мазкур таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли қилиб бажарилиши бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Шундан сўнг, вилоят прокурори “Булоқбоши деҳқон бозори” да нарх-наволарни холати, арзонлаштирилган савдо ярмаркаси, тадбиркорлар ва фуқароларга яратилган шароитлар, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши аҳволи билан танишиб, йўл қўйилган камчиликларни қисқа фурсатда бартараф этиш борасида топшириқлар берди. 

Шунингдек, вилоят прокурорининг топшириғига асосан туманнинг энг чекка ҳудудларидаги Қумариқ ва Қашқар МФЙларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Report Page