Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг Марҳамат туманида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан МУНОСАБАТИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг Марҳамат туманида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан МУНОСАБАТИ


Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва қадрли ҳамкасблар. Марҳамат туманидаги ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотларга қуйидагиларни маълум қиламан: 

1. Мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар йиғилиши Марҳамат тумани ҳокимидан чиққан ташаббус бўлиб барча мактабларда ўтказилиши топшириқ берилган, туман ҳокимининг шахсан мазкур ҳолат бўйича ўзининг муносабат беришини қатъий талаб қиламан;

2. Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан ўтказилган аппарат йиғилишида бирорта умумтаълим мактаби директорларига ва ўқитувчиларига интизомий чора кўриш ёки уларни камситиш мумкин эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилиб, огоҳлантирилган. Шуни айтиб ўтиш жоизки вилоят ҳокими ўқитувчиларни эъзозлаши ва доимий устозларга кўмак беришини барча Андижонлик зиёлилари яхши билади;


3. Бундай йиғилишлар ўтказилиши мумкин эмаслиги бўйича туман халқ таълими бўлими мудири томонидан, туман ҳокимининг ўринбосарига айтилган ва бу ташаббус мудир томонидан берилмаган; 


4. Мазкур ҳолат юзасидан менга маълум бўлганидан сўнг, мен вилоят ҳокимининг ўринбосарига ва туман ҳокимига мазкур мазмундаги йиғилишлар вилоят ҳокимининг ва устозларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлишини айтганимдан сўнг, йиғилишларни ўтказилиши олди олинди.

                                         

Юқоридаги ҳолатларни ўз вақтида олдини олмаганим учун ва устозларни ҳимоя қилмаганим учун барчангиздан узр сўрайман!

Report Page