Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давроновга бириктирилган Олтинкўл туманининг Қипчоқ МФЙдаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давроновга бириктирилган Олтинкўл туманининг Қипчоқ МФЙдаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январдаги “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 27 апрель куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давроновга бириктирилган Олтинкўл туманининг “Қипчоқ” МФЙдаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва қонунга итоаткорлик хиссини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барвақт олдини олиш бўйича “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, “Қипчоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Х.Холмирзаев, Н.Бекмирзаева ҳамда Н.Собировларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида имтиёзли кредит пуллари топширилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи В.Валижоновага Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карта тантанали равишда топширилди.

Маҳалла еттилиги тавсиясига биноан тадбир ташкилотчилари бошчилигида маҳалладаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган хонадонлар холидан хабар олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Report Page