Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун бу галги “Маънавият ва маърифат” дарси 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан “Келажак яратувчилари” мавзусида бўлиб ўтди
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматиИчки ишлар вазирининг "Ички ишлар органлари маънавий-маърифий хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора -тадбирлари тўғрисида" ги 400-сонли буйруғи талаблари асосида бугун 28 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси бўлиб ўтди.
Дастлаб, Андижон давлат университети Ўзбек адабиётшунослик кафедраси мудири филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зокиржон Мамажонов томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан “Келажак яратувчилари” мавзусида маъруза қилиниб, унда юртимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги нуфузини юксалтириш, соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилаётганлиги аниқ мисоллар ёрдамида айтиб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси раиси, юридик фанлари номзоди Хамза Махмудов ва бошқа масъуллар томонидан "Ҳакамлик судларининг маъзмун ва моҳияти ҳамда ички ишлар билан келгусидаги ҳамкорликнинг аҳамияти" мавзусида семинар ўтказилиб, мавзу юзасидан батафсил маълумотлар етказилди.
Маърифат соати давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликлардан ҳар бир раҳбар ва ходимлар ҳулоса чиқарган ҳолда хизмат ташкил этишлари кераклиги бўйича аниқ вазифа ва чора тадбирлар белгиланди.
Бундан ташқари, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан янги лавозимга тайинланган бир гуруҳ ходимлар шахсий таркиб эътиборига таништирилдилар.
"Маърифат соати" сўнггида, ходимлар эътиборига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Таҳлилнома” таҳлилий кўрсатуви намойиш этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати