Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғининг пробация бўлинмалари ҳисобида турган ёшлар билан сайёр учрашуви бўлиб ўтди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғининг пробация бўлинмалари ҳисобида турган ёшлар билан сайёр учрашуви бўлиб ўтди

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан пробация ҳисобидаги ёшларга янада кўпроқ эътибор қаратиш, уларни ўзлари танланган тадбиркорлик ва касбларга йўналтириш мақсадида учрашув-мулоқот ўтказилди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳисобида жами 1 минг 700 нафардан зиёд ёшлар жазоларни ўтаб келмоқда.

Бўлиб ўтган учрашув-мулоқот давомида давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган кенг имкониятларнинг маъзмун-моҳияти ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар ҳаётий мисоллар орқали атрофлича етказилди.

Ўз навбатида ёшлар ҳам ўзларини қийнаб келаётган масалаларни ўртага ташлашиб, уларга ечим топиш мақсадида тадбирга таклиф этилган масъуллардан зарур тавсияларни олдилар.

Ҳозирда бу каби сайёр учрашувлар барча шаҳар-туманларда ўтказилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

_____________________________________________________



Report Page