Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари томонидан умумтаълим мактабларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари томонидан умумтаълим мактабларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари томонидан умумтаълим мактабларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири 2020 йил 11 февраль куни Асака туманидаги 30-умумтаълим   мактабида ўтказилди. Унда вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, эксперт-криминалистика бўлими, тергов бошқармаси, патруль-пост ҳамда кинология хизматидан масъул ходимлар ўзлари билан хизмат автомашиналари ва кўргазмали қуроллар билан иштирок этдилар.

Мактаб ўқувчилари ҳамда педагог ходимларига ушбу соҳавий хизматлар ва уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, кўргазмали қуроллари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, кинология хизмати ҳамда тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар барчага ўзга кайфият улашди.

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши жойларда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Report Page