Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги


Ассалому алайкум, Азиз ва муҳтарам юртдошлар, ҳурматли Андижонликлар!

Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саховат ва меҳр-оқибат айёми муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман.

Қурбон ҳайитининг маданий-маънавий ҳаётимизда, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир.

Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракали кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Бугунги кунда юртимизда коронавирус пандемияси сабаб оғир синовли кунларни бошдан ўтказмоқдамиз. Муҳтарам Президентимиз бошчилигида ушбу тождор офатга қарши курашишнинг самарали тизими шакллантирилиб, керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёти, фарзандларимизнинг келажагини, диний, маданий-маърифий соҳадаги иқболини таъминлаш бўйича Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлари дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда.

Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилган барча хайрли ишлар бардавом бўлишини ҳамда коронавирус пандемиясидан халос бўлишимиз учун унга қарши чора тадбирлар билан бир қаторда, вирусдан халос бўлиш учун Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилайлик.

Азиз Андижонликлар!

Мана шундай саодатли дамларда, ушбу улуғ айём кунларида барча мусулмонларни, самимий қутлаб, уларнинг оилаларига тинчлик ва хотиржамлик ҳамда фаровонлик тилайман.

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Хонадонларингизни файз-у барака ва осойишталик тарк этмасин!


Шуҳратбек Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page