Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг Андижон ҳалқига Ийд рамазон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг Андижон ҳалқига Ийд рамазон ҳайити муносабати билан байрам табриги


Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Дунёдаги жамики мусулмон уммати учун мўътабар ва қадрли бўлган муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу улуғ айёмда сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Дарҳақиқат, ҳаётда эзгу ва савоб амалларни бажариб, оиласи, фарзандлари, эл-юртининг бахту саодатини ўйлаб, ҳалол меҳнат қилиб яшаш мусулмон аҳли учун иймон-эътиқоднинг муҳим шарти ҳисобланади.

Қадрли юртдошлар!

Ушбу улуғ кунларда юртдошларимизнинг иродаси, мехр-муруввати ва дуолари сабабли каронавирус инфекциясига чалинган Андижонлик фуқароларимизнинг 93 фоизи буткул соғайди ва каронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишимизга саноқли кунлар қолмоқда.

Пандемия пайтида халқимизга саховат қўлини чўзган Андижонлик фуқароларимиз томонидан "Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида оилаларга 50 минг 329 маротаба ёрдам кўрсатилди.

Дину диёнатимиз ва замон руҳини қалбимизга чуқур сингдириб, бугунги ҳаётнинг ўткир талаби бўлган илм-фан, инновация ва тараққиёт ютуқлари билан қуролланиб, Ватанимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилсак, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга албатта етамиз.

Мана шу ўтган муддат ичида адо этилган барча яхши ва Эзгу ишлар шарофатидан Юртимизни, Андижонимизни ҳамиша ўзи паноҳида асрасин, турли бало-қазолардан омонда сақласин, халқимиз бошидан ёруғ кунлар аримасин.

Сиз, азиз Андижонликларни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!