Андижон вилояти ҳоким ёрдамчилари Бухоро вилоятида тажриба алмашдилар

Андижон вилояти ҳоким ёрдамчилари Бухоро вилоятида тажриба алмашдилар

And press

2022 йил 12 май куни Андижон вилоятида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов бошчилигида Бухоро вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Ташриф дастурида мазкур йўналишда намунали фаолият юритаётган маҳаллаларда бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқилди.

Қолаверса Андижон вилоятидан туман шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ва вакиллари хам хамрохлик қилдилар.

Маҳаллаларда иссиқхоначилик, паррандачилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларидаги объектларга ташриф буюриб, тажрибалар ўрганилди. Шунингдек ўқув семинарларда мастер-класслар ва лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтди.


Report Page