Андижон вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди

Андижон вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди


Андижон вилояти ғаллакорлари қарийб 11 ойдан буён фидокорона меҳнат қилиб, бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажардилар, давлат омборларига 286 минг тоннадан ортиқ сара ва сифатли дон топширилиб, шартнома шартларини 100,3 фоиздан ошириб бажардилар. 

Хусусан, давлат эҳтиёжларига дон топшириш шартнома шартлари Шаҳрихон туманида 107 фоизга, Асака туманида 105 фоизга, Олтинкўл туманида 104 фоизга, Балиқчи, Улуғнор ва Андижон туманларида 

103 фоизга, Булоқбоши, Пахтаобод, Избоскан туманларида 102 фоизга, Бўстон ва Марҳамат туманларида 100 фоиздан ошириб бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 76,2 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳаракатларни сифатли амалга оширишда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Андижон вилоятида ялпи дон ишлаб чиқариш кўрсаткичи бугунги кунга қадар қарийб 550 минг тоннани ташкил эди, ҳар гектардан олинган ҳосилдорлик вилоят бўйича ўртача 75 центнерга яқин бўлди.

Вилоятда донни йиғиштириб олинмаган яна 2 минг 800 гектардан ортиқ майдонлар бўлиб, ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page