Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими соҳасида узоқ йиллар мехнат қилган Ахмадали Умаралиевич Мамадалиев 2019 йил 12 сентябрь куни вафот этди.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими соҳасида узоқ йиллар мехнат қилган Ахмадали Умаралиевич Мамадалиев 2019 йил 12 сентябрь куни вафот этди.

t.me/andijonvssb

Ахмадали Умаралиевич Мамадалиев фидойи ва заҳматкаш рахбар инсон эди, ўзининг бор куч-қудратини Андижонда соғлиқни сақлаш тизимини тараққий этишига ва юксалишига сарфлаган, ўзининг илми, салоҳияти, кенг тафаккури, софдил, пок қалби билан барча тиббиёт ходимларининг юрагидан алоҳида жой эгаллаган холда барча ишлаган жойларида хамкасбларининг алохида бетакрор хурматига сазовор бўлган ажойиб тиббиёт ходими эди.

Ахмадали Умаралиевич Мамадалиев 21.01.1960 йилда Андижон вилояти Асака туманида таваллуд топган,

1985-1986 йй. –врач интерн, Андижон вилоят  болалар клиник шифохонаси

1986-1988 йй. – врач анестезиолог-реаниматолог, Асака шахар марказий шифохонаси,

1988-1994 йй. – Асака туман марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлими мудири,

1994-1995 йй. – Асака шахар поликлиникаси бош врачи,

1995-1997 йй. – Асака шахар марказий шифохонаси бош врачи,

1997-1998 йй. – Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кадрлар бўлими мудири,

1998-2002 йй. – Андижон вилоят жисмоний тарбия диспансери бош врачи,

2002-2009 йй. – Асака шахар марказий шифохонаси бош врачи,

2009-2012 йй. – Андижон вилоят тиббий реабилитация маркази бош врачи,

2012-2015 йй. – Андижон вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси бош врачи,

2015-2017 йй. – Андижон вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси бўлим мудири,

05.06.2017 - 09.08.2018 – Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Кейинги даврларда Ахмадали Умаралиевич Мамадалиев автохалокат билан боғлиқ шикастланиш туфайли даволанишда эди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Андижон Вилоят Хокими, Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт ходимлари, Андижон вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси жамоаси, Асака туман, Асака шахар тиббиёт ходимлари марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изхор этади.

Ахмадали Умаралиевич Мамадалиевнинг ёди барча тиббиёт ходимлари қалбида абадий сақланиб қолади.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

















Report Page