“Андижон вилояти Пахтаобод туман 13-мактаб ичидан аукционда 0,55 га ер майдони сотилган. Бу конунийми? Халк таълими вазирлигини розилиги борми? 

“Андижон вилояти Пахтаобод туман 13-мактаб ичидан аукционда 0,55 га ер майдони сотилган. Бу конунийми? Халк таълими вазирлигини розилиги борми? 

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси

Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Пахтаобод тумани 13-мактаб ичидан аукционда 0,55 га ер майдони сотилган. Бу конунийми? Халк таълими вазирлигини розилиги борми?” сарлавҳаси остида қилинган мурожаат юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошкармалари қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги “Тадбиркорлик максадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПФ-4933-сонли Фармони ва 2020 йил 1 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4771-сонли карори хамда Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи якунлари билан ўтказилган йиғилиш юзасидан тасдиқланган 2020 йил 30 май кунги 02-1699-сонли Мажлис баёнининг 82-банди, Ўзбекистан Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистан Республикаси Президенти Админстрацияси томонидан 2020 йил 16 июль куни тасдиқланган 02-2112-сонли топшириқ хатини ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 26 октябр кунги “Вилоятда бўш турган давлат мулки обектларидан келгусида самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 267-қ-сонли қарорига асосан вилоятда 190 та ижтимоий соҳа муассасалари балансидаги фойдаланилмасдан бўш турган очиқ ер майдонлари давлат захирасига қайтарилган ҳамда келгусида самарали фойдаланиш мақсадида “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига чиқарилган.

Юқоридаги қарор билан мурожаатда келтирилган Пахтаобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 13-мактаб ҳудудидан ҳам 0,66 гектар ер майдони заҳирага қайтарилган ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига мувофиқ “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қўйилган.

Мурожаатда кўрсатилган ер майдони ЛОТ:0293067 рақам ва В1703232-22931 уникал рақам билан, вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2020 йил 18 сентябр куни №11-48/Е-сонли архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-1-2) тайёрланган.

Ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижаларига кўра фуқаро Т.М 0,055 гектар (5,5 сотих) ер майдонини 31 076 400,0 (ўттиз бир миллион етмиш олти минг тўрт юз) сўмга ютиб олган ва 2020 йил 8 октябр куни Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги № YU105-032631 сонли ғолиблик баённомаси тақдим этилган.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон
вилояти бошқармаси ахборот хизмати.



Report Page