Андижон тумани ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Андижон тумани ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди


⚡️Мамлакатимизда инсон қадри устуворлигига эришиш мақсадида халқ билан мулоқот, мурожаатлар билан шаффоф ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиб, ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

▪️Бугун Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг сайёр қабули ҳам "инсон қадри учун" тамойили асосида ташкилланди.

▪️Зеро, халқимизни давлатдан рози ҳолда яшашини таъмин этиш мамлакатимиз раҳбари бошчилигида барча мутасаддилар фаолиятининг асосини ташкил этмоқда.

▪️Тумани ҳокими бошчилигида тумандаги барча ташкилотлар бошлиқлари иштирок этган қабулда фуқаролар соғлигини тиклаш, ижтимоий таъминот, контракт пулларини тўлаш, уй-жой кадастри, шунингдек моддий ёрдам, уй-жой сўраб, мурожаат этдилар.

▪️Туманимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқаролар мрожаатларининг таҳлили бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини кўрсатмоқда. Аксарият мурожаатлар ҳудудлар инфратузилмаси, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан боғлиқлиги ана шундай хулоса учун асос бўлди.


Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ






Report Page