Андижон бозорларида депутатлар томонидан жамоатчилик назорати ўтказилмоқда

Андижон бозорларида депутатлар томонидан жамоатчилик назорати ўтказилмоқда


Республикамизда коронавирус билан боғлиқ ҳолатнинг қайд этилиши энг аввало, бозордаги нарх-навонинг сунъий равишда кўтарилиб кетиши, фуқаролар орасида ва ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётганлиги тез-тез учраб турмоқда.

Шу муносабат билан 2020 йил 16 март куни Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти худудий бўлинмаси, Ўзбекистон Истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Андижон шаҳар бўлими ходимлари иштирокида Андижон шаҳар “Янги бозор” ҳудудидаги деҳқон бозорида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди. 

Фуқаролар орасида вахимага, саросимага тушиш натижасида ун, ёғ, полиз маҳсулотларини ғамлаб қўйишга уринаётганликларни кузатишимиз мумкин. Табиийки, бундай вазият бозорлардаги нархларнинг кўтарилиши учун замин яратади. Бироқ, Андижон вилояти бозорларида ўрнатилган назорат туфайли бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилинмоқда. Вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида мамлакатимизда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш чораси мавжуд эканлиги, ваҳимага тушишга ҳожат йўқлиги, сотувчиларни эса нарх-навони оширмаслиги юзасидан керакли тушунчалар берилди. 

Айни пайтда вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари радиоузеллари орқали озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сунъий оширган сотувчи тадбиркорларга чора кўрилиши ҳақида мунтазам равишда огоҳлантириш бериб борилаётганлиги аниқланди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page