“Андижон-Термиз-Андижон” янги йўналишда йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

“Андижон-Термиз-Андижон” янги йўналишда йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.



Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021 йил 22 августдан бошлаб, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади. 

Ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради. Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.  


Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


                                        “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ



Report Page