"Андижон-Ўш" йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

"Андижон-Ўш" йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ "Андижон-Ўш" йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди! Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров, Транспорт вазирлигининг Йўловчи ва юк авто ташувларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Аброр Исаев, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов хамда Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидан фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

"Эндиликда ушбу МН-26 сонли мазкур йўналишда ҳар куни Ўзбекистон томонидан 6 та Қирғизистон томонидан 6 та, жами 12 та янги, "FOTON" компаниясининг микроавтобуслари йўловчилар хизматида бўлади дейди - "Буюк Қурилиш Элит" МЧЖ раҳбари Анваржон Қурбоналиевич Нурматов.



Report Page