@Andijon_bugun

@Andijon_bugun

@shopirlar


Андижонда психотроп модаалари савдогарлари қўлга олинди


Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1988 йилда туғилган шахс 220 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.


Шунингдек, ўтказилган бошқа тадбирда Қорасув шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс ўзининг оқ рангли “Жентра” русумли автомашинасида “Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтда тўхтатилиб тегишли тартибда текширилди.


Текширув жараёнида мазкур фуқаро қиймати 30 млн сўмлик жами 213 дона (158 дона “тропикамид ва 55 дона “регапен”) кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шахрида сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.


Ҳозирда, мазкур холатлар юзасидани ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page