Анъанага айланган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви давом этмоқда 

Анъанага айланган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви давом этмоқда 

Сирдарё вилоят прокуратураси

Жорий йилнинг 25 март куни Боёвут туманининг “Маънавият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вилоят прокурори иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ҳамда “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.

Вилоят прокурори Ш.Аминов ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тинглади. Қабул қилинган 43 нафар фуқаролардан 7 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида чиқиб ўрганиш орқали шу кунинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 5 таси бўйича аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Унда масъул ташкилотлар ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида маълумот беришди. Ўз ўрнида, ёшлар томонидан ҳам қатор таклифлар билдирилди.

Учрашувда ҳудудлардаги имконияти чекланган ёшлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Жумладан, “Маънавият” маҳалласи, “Ўзбекистон” кўчаси, 33-уйда яшовчи Ж.Акромжонов ҳамда “Қўшқанд” кўчаси, 43-уйда яшовчи С.Роуповаларнинг ҳолидан хабар олинди.

Бундан ташқари, вилоят прокурори Боёвут туманида ташкил этилган “Маҳаллабай” иш тизими бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан танишиб, “Маънавият” МФЙда аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиб, ушбу маҳалладаги эҳтиёжманд ва ногиронлиги мавжуд оилалар холидан хабар олди.

Шунингдек, вилоят прокурори ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек спортга жалб қилиш юзасидан Боёвут тумани “Учтургон” МФЙга ташриф буюриб, учрашув доирасида ташкил этилган спортнинг “Пенчак Силат” тури бўйича ўтказилаётган мусобақада иштирок этди.

Тадбир давомида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фаол иштирок этган ва мусобақада ғолибликни қўлга киритган “Боёвутлик чемпионлар” прокуратура ва ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган  эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 Сирдарё вилоят прокуратураси



Report Page