Амударё ҳазинаси
Жаҳон тарихи ва жўғрофиясиБритания музейида "Амударё ҳазинаси" номли коллекция сақланади.





Амударё ҳазинаси Кофирнихон ва Ваҳш дарёлари оралиғидан (ҳозирги Тожикистоннинг Қободиён райони ҳудудида) топилган эди.
Ўша пайтлар Ҳиндистон, ҳозирги Покистонга қарашли Равалпинди шаҳри йўлидаги Тезина водийсидаги чегара-божхона ходими бўлган инглиз капитани Ф. Бартоннинг маълумотларига кўра-- Бухоролик уч савдогар Вази ад-Дин, Ғулом Мухаммад ва Шукур Алилар-Қобулдан чиқиб Пешаворга қараб йўл оладилар, йўлда уларни қароқчилар талайдилар ва бойликларни тортиб оладилар. Бу ноёб бойликлар инглиз капитани Бартон ва унинг икки ёрдамчиси томонидан қароқчиларни таъқиб қилиши натижасида яна эгаларига қайтарилган экан. Инглиз зобитидан миннатдор бўлган савдогарлар бу олтин ва кумуш буюмларни капитан Бартоннинг ўзига сотишга рози бўладилар. Бу бойликларни кўрган инглиз генерал-майори, Ҳиндистондаги архиологик қазилма ишлар раҳбари А.Каннингэм бу бойликларнинг тахминий тарихини аниқлаган экан. Каннигэмнинг фикрича, бу бойликлар Бақтриялик аслзодалардан бирига тегишли бўлиб, Антиох III ва Эвтидем I ўртасидаги уруш даврида қочиш даврида кўмиб яширилган деган хулосага келган экан. Бошқа Европа тадқиқодчиси Гиршман эса, бошқа фаразни айтади. Гиршманнинг фикрича бу бойликлар Амударёнинг чап қирғоғидаги форслар илохи Ардвисур Анахид шарафига қурилган ибодатхонада сақланган вп эр.ав.329 йилда Александр Македонский босқини даврида бойликларнинг душман қўлига тушмаслиги учун кўмиб яширилган бўлса керак деган фаразни беради. Рус тадқиқодчи Е. Кузьмин эса, бу бойликлар Бақтрия подшоларига тегишли бўлган ва улар ўз худоларига қурбонлик қилган бўлса керак деб ҳисоблайди.
Нима бўлгандаям бу топилма ўша даврдаги энг йирик топилмалардан бири эди.
Бу бойликлар тарахий-маданий ахамиятига кўра бебахо хисобланади.
Тожикистон халқи бу бойликларни ўзиники хисоблаб келмоқда,2007 йил апрель ойида Тожикистон республикаси рахбари президент Имомали Рахмон бу бойликлар Тожикистонга тегишли эканини ва бу бойликлар қандай бўлмасин тарихий ватанига қайтиши лозимлини айтиб баёнот беради.Бироқ Лондондагилар бошқача фикрдалар,бу бойликлар босқинчилик натижасида эмас, савдо натижасида қўлга киритилган,яъни инглизлар бу бойликларни сотиб олганлар,шунинг учун бу бойликларнинг Тожикистонга қайтарилиши мумкун эмас деб хисобламоқдалар.
Жаҳон тарихи ва жўғрофияси гуруҳи таҳлили..