Амрилло Иноятов Пешкў туман аҳолиси билан учрашди

Амрилло Иноятов Пешкў туман аҳолиси билан учрашди

Туман ҳокимлиги расмий расмий канали https://t.me/peshkuhokimiyat

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат янгича ёндашув туфайли барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан юзма-юз учрашиши натижасида, уларнинг муаммолари билан танишиб, муаммоларга ижобий ечим топиб, халқни рози қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 16 январ куни Ўзбекистон Республикаси  Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Шодиевич Иноятов ҳамда вилоят ва туман мутасаддилари Бухоро вилояти Пешкў туманидан 180 км олис чекка ҳудудида жойлашган Жонгелди МФЙ да бўлишиб, у ерда яшовчи қардош қозоқ миллатига мансуб аҳоли вакиллари билан учрашди.

У ерда ҳудуд аҳолисининг тиббиёт соҳасига оид муаммолари билан танишди ҳамда ҳудуд аҳолиси томонидан қилинган мурожаатларининг  ижобий ечимини  излаб, аҳоли вакилларига бир қатор енгилликлар ва имтиёзлар яратиб беришди.

Соғликни сақлаш вазири ўринбосари Давлат Раҳбарининг топшириғига асосан ҳудуддаги барча аҳоли вакилларини вилоят ва туман тиббиёт бирлашмасининг малакали тиббиёт ходимлари иштирокида  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш лозимлигини таъкидлади ва 2 кун муддатда МФЙ аҳолисини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Амрилло Иноятов, Жонгелди ҳудудида соғликни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олиб, МФЙ ҳудудида яшовчи 7 нафар тиббиёт соҳасига қизиқиш билдирган ёшларни Бухоро Давлат  Тиббиёт институтига имтихонсиз  қабул қилиш имкониятини яратиб берди.

Аҳоли билан бўлган  учрашувларда Амрилло Иноятов соғликни  тиклаш, ногирони бўлган ва даволанишга муҳтож бўлган фуқароларга туман, вилоят ва Республика тиббиёт муассасаларига даволаниш ва мураккаб жарроҳлик операцияларини бепул ўтказишда амалий ёрдам беришини билдирди.

Учрашув давомида Вазир ўринбосари томонидан ҳудуддаги бир нафар ногиронлиги бор фуқаронинг мурожаатига асосан унга ногиронлик аравачаси тақдим этилди.  

Шунингдек Амрилло Иноятов № 24 сонли умумтаълим мактаби устоз мураббийлари билан бўлган учрашувларда 10 нафар мураббийга йилига бир маротаба Республика ҳудудидаги сиҳатгоҳларга даволаниб, дам олиб келиши учун бепул йўлланмалар берилишини маълум қилди.   

Шундан сўнг Амрилло Иноятов МФЙ ҳудудидаги касаллик асорати туфайли тиббий муолажаларга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга вилоят кўп тармоқли касалхонасида бепул даволаниши учун йўлланма бериш бўйича соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғафур Саидовга тегишли кўрсатма берди.

Бундан ташқари Вазир ўринбосари  шу куннинг ўзида туман ҳокими Вахоб Қаҳҳоров ҳамда вилоят мутасадди раҳбарлари билан биргаликда Пешкў МФЙ Хўжапешкў Маданият маркази биносида  аҳоли вакилларининг тиббиёт соҳасига таалуқли мурожаатларини  қабул қилиб, мурожаатларга  ўз ваколати доирасида ижобий ечим топишда амалий ёрдам беришди.

  Пешкў туман ҳокимлиги матбуот  хизмати



Report Page