Алтиевнинг иши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди

Алтиевнинг иши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди

Buxoro.uz

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан “XXI-asr” газетасининг
2020 йил 16 январдаги 2-сонида чоп этилган журналист Т.Худойқуловнинг “Ўзбекистонга сармоя киритиб, куйиб қолдим” номли танқидий мақоласи ва ундаги Туркманистон Республикаси фуқароси А.Алтиев Бухоро вилоятига 99 минг АҚШ доллари сармоя киритганлиги, лекин унинг Ўзбекистон Республикасидаги шериги Б.Туробов уни алдаб шерикчиликдан чиқариб юборганлиги ва бошқа ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар маълум қилинади:

“Bukhara-mary” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Туркманистон қўшма корхонаси директори А.Алтиев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга аризалар билан мурожаат қилиб, фуқаро Б.Туробов ва бошқалар ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан уни алдаб, пуллари ва товар-моддий бойликларини қўлга киритганликлари ва уларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризалардаги важлар юзасидан вилоят ИИБ идоралари томонидан олиб борилаётган текшириш ҳужжатлари назорат тартибида ўрганилганда аризалардаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бориш лозимлиги сабабли 2019 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда иш бўйича ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли тергов ҳаракатларини ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасида тузилган малакали тергов-тезкор гуруҳига топширилган.

Фуқаро А.Алтиев 2019 йил 30 декабрда вилоят прокуратураси раҳбарияти томонидан қабул қилиниб, унга аризаларидаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, барча важлари тергов давомида тўлиқ текширилиши тушунтирилиб, ёзма равишда маълум қилинган.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Бухоро вилоят прокуратураси

Report Page