Алоқа операторларидан турли ЛОХОТРОНлар

Алоқа операторларидан турли ЛОХОТРОНлар

@RaisBuva


Охирги пайтларда мобил алоқа операторлари (жумладан, Usell; Beeline; UMS; Uzmobile) томонидан миллионлаб абонентларга “Ўз муҳаббатингни топинг” “Дўстлар орттиринг” “Бойиб кет” “Ўлиб кет” “Лохлар акциясида қатнаш” қабилида турли тутруқсиз, чалғитувчи хизматлар рекламалари кўнгилни айнитар даражада кўпайиб кетди.


UzMobile, Ucell операторлари томонидан шубҳали тарзда абонентлардан пул ечиб олаётган хизматлардан шикоят қилаётган абонентлар.


Хусусан 8080 қисқа рақамлари бирнечта алоқа операторлари абонентларига кўплаб СМС хабарлар юбормоқда. Бунда, хизматга уланиш учун фалон рақамни теринг, деб, мабодо абонент билмасдан (чўнтакта босилиб кетиши ҳам мумкин) бирор дуч келган комбинацияни териб юборса ҳам, хизматга улаб қўймоқда. Бу ерда муҳум бир жиҳат, ушбу хизматни ўйлаб топган фирма хизматига уланиш учун камида 4 рақамдан иборат кодни киритиш орқали уланишни таъминлаш керак. (Исталган рақам ёки сўзни юбориб, хизматга уланинг) деган гап ҳам қонунан тўғри эмас. Чунки абонент хизматни ўчираман деб, унга уланиб қолиши мумкин. Кунлик хизмат нархи 1800 экан, бу биргина абонентдан ойига 54 000 сўм тушум дегани.

8080 қисқа рақамидан келаётган чалғитувчи SMSлар


Қолаверса, айрим абонентлар бундай айрим хизматлар абонентни огоҳлантирмасданоқ хизмат ёқилгани, уни ўчириш учун эса фалон сўзни писмадон рақамига юбориш кераклигини ёзиб қўймоқда. Бу дегани, минглаб одам, кунига ўз хисобидан пул ечилаётганидан бехабар бўлиши мумкин.
Айниқса ёши катталар бу майда ва лотин алифбосидаги хабарларни ўқишга қийналади. Демак миллионлаб фуқаролар бундай фирибгарлик қурбони бўлиб қолаётганлари эхтимоли жуда юқори.

Билайн оператори симкартасидан келган (ўз-ўзидан ёқилиб қолувчи) шубҳали хизмат SMSлари.


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан ушбу хизматларни қанчалик қонуний эканлигини текшириб кўришларини сўраб қоламиз!


Нега шундай катта, демократик давлатда турли гигант компаниялар ўз мижозлари ёки абонентларининг ҳуқуқларини бемалол бузаверишади? Чунки бизнинг одамлар содда. “Ҳа майли, қўлимдан нимаям келарди, булар барибир билганини қилаверади. Менинг ёлғиз эътирозим ниманиям ўзгартирарди“ деб кетаверамиз. Бу эса юқоридаги каби компанияларнинг Ўз.Рес. қонунларни оёқ-ости қилишида, халқни алдаб ноқонуний даромад орттиришларида қўл келади.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек, маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талабдир”.

Ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган реклама нотўғри реклама ҳисобланиб, бундай реклама тақиқланади.


Ҳурматли алоқа операторларидан ўз мижозларини (абонентларини) чалғитиб, уларнинг пулларини (фирибгарлик йўллари билан) ўзлаштиришларига чек қўйишларини сўраб қоламиз!

Агарда сизларга ҳам шу ва шу каби турли чалғитувчи SMS*лар келаётган бўлса, эртагаёқ, бундай фирибгарлик ҳолатлари юзасидан қуйидаги интсанцияларга ёзма ёки оғзаки шикоят аризаси қолдиринг.

Юзлаб, минглаб шикоятлар келиб тушса, тегишли органлар уларни тартибга чақиришлари аниқ.


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.

Ишонч телефони: 1159
Ягона рақам: 71-207-46-00
Қўшимча маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

Ишонч телефони: 1007
Виртуал мурожаат

Ўзбекистон Республикаси ички Ишлар вазирлиги.

Ишонч телефони: 1102
Навбатчилик қисми: 102
Қўшимча маълумотлар



@RaisBuva


Report Page