Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ

Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ

fitrat.uz


و لا شيء مثله

2 - матн: Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ

Шарҳ: Аллоҳ таолога бирор нарсанинг ўхшамаслигига Аҳли суннат уламолари иттифоқ қилишди. Хоҳ Унинг зотида, хоҳ сифатларида ёки феълларида бўлсин, бирор нарса Унга ўхшамайди. Аллоҳ таоло айтади:

" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى: 11)

(Мазкур оят маъносини Абдурроҳман бин Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ бундай тафсир қиладилар: “Аллоҳ таолога яратган халқидан бирор нарса ўхшамайди ва тенг кела олмайди. Хоҳ Унинг зоти, исмлари, сифатлари ё феълларида бўлсин, хеч бир нарса Ул зотга асло ўхшамайди. Чунки, Ул зот исмларининг барчаси гўзал, сифатларининг ҳаммаси камол ва улуғ сифатлар, феъллари эса улкан махлуқларни шериксиз пайдо қилгувчи феъллардир. Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай томонда ҳам Ул зотга тенг бўла оладиган бирор нарса йўқ. Ул зот яккаю ягона. Аллоҳ таоло барча овозларни хилма хил тиллар ва сўралаётган турли-турли ҳожатлар бўлишига қарамай эшитгувчидир. Ул зот туннинг зулматида қора тошнинг устида юрган қора чумолининг изини ҳам ва бундан бошқа барча нарсаларни ҳам кўргувчидир. Аҳли суннат вал-жамоат уламолари (уларга Роббимнинг раҳмати бўлсин!), Аллоҳ таолонинг сифатларини исбот қилишга ва уларни махлуқларнинг сифатларига ўхшамаслигига бу каби оятларни далил қилиб келтиришади).

Report Page