Аллоҳ учун дўстлашиш  

Аллоҳ учун дўстлашиш  


Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг бир-бирларига дўст, биродар, кўмакдош бўлишлари зарурлигини бундан ўн беш аср муқаддам эълон қилиб, Ислом умматини ўзаро биродарликка, қардошликка, ҳамкорликка чақирганлар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мусулмон – мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманга ҳам топшириб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло уни Қиёмат ғам-ташвишларидан халос этади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг ҳам айбини беркитади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ислом дини инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган, яъни у жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим.Агар бу дўстлик Аллоҳ учун бўлса, у яна ҳам мустаҳкам бўлади, чунки Аллоҳ розилиги учун бўлган дўстликка ҳеч қандай дунёвий ғараз аралашмайди. Бошқача қилиб айтганда, дунёвий ишлар юзасидан сен-менга бориб қолган тақдирда ҳам, уларнинг дўстлигига путур етмайди. Шунинг учун ҳам динимизда Аллоҳ учун дўстлашишга тарғиб қилиниб, бунга катта ажру мукофотлар ваъда қилинган. Инсон учун машаққатли ишлардан бири дўст танлашдир. Чунки қадди-басти чиройли ва хулқи гўзал бўлиб кўринган ҳар бир киши табиатан яхши ва гўзал хулқли бўлавермайди. Зеро, ранги тиниқ ва тоза кўринган сув шўр ҳам бўлиши мумкин.Кишига, айниқса, у ёш бўлса, дўст ва йўлдошининг таъсири тез ўтади. Хулқи ва эътиқоди бузуқ кишилар билан дўстлашиш оқибати пушаймонликдир.Фарзандларини ёмон хулқли кимсалар таъсиридан ҳимоя қилиш ота-онанинг бур-чидир. Ота-она фарзандларига яхши ибратли дўст танлашда ўрнак бўлишлари ва ёр-дам беришлари керак.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам) марҳамат қиладилар: “Ростгўйлар билан дўстлашинг! Улар тинчлиқда зийнат, хавфда қалқондир”.Ҳакимлардан бири айтади: “Диёнатли, ақлли ва одобли киши билан дўстлашгин. У муҳтожлигингда ёрдамчинг, қийин кунларингда қўлловчинг, маъюслигингда қувончинг, хотиржамлигингда зийнатинг бўлади”.“Кишининг кимлигини сўзидан эмас, ишидан бил, муҳаббатини тилидан эмас, кўзидан бил!Инсон саломатлиги тановул қилган та-омига боғлиқ бўлганидек, унинг саодати ҳам танлаган дўстларига боғлиқдир. Шунинг учун дўст танлашда адашманг.Хулоса, шуки Муқаддас Ислом динимиз инсонларни тинч-тотув, ҳамжиҳат, кечиримли, бир-биримизга дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради.Динимизни мана шу кўрсатмасига амал қилиб яшаган мусулмонлар доимо бахт ва саодатда яшаганлар, тинч-тотув ҳаёт кечирганлар.

Сариосиё туман "Имом Низомиддин Сангардакий "жоме масжиди имом хатиби Обиджон Исмоилов.

Report Page