Алла айтган етар муродга!
Мусиқа - инсон танасидаги барча ҳужайраларни ҳаракатга келтирувчи, руҳиятга ижобий таъсир этувчи кучли восита.
Жумладан, она алласи ҳам гўдак танасининг яхши ривожланишига таъсир кўрсатувчи муҳим воситадир.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими, Маданият бўлими томонидан “Алла айтган етар муродга!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Кенг жамоатчилик вакиллари, депутатлар, Ангрен шаҳар корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёллар ва 42219-ҳарбий қисм ҳарбийларининг турмуш ўртоқлари ўртасида ўтказилди.
Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов тадбир меҳмони бўлди.
Танлов шартига кўра, алла қўшиқ ва шеърлар орқали ижро этилди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад - вояга етаёган қизлар ўртасида миллий анъаналаримиз, урф-одатларимизни эъзозлаш, она Ватанга муҳаббат, миллий ғояга садоқат, меҳнатсеварлик, оилапарварлик, ибо, ҳаё, нафосат, дид-фаросат, меҳрибонлик, камтарлик, меҳмондўстлик, болажонлик, орасталик, ҳушмуомилалик каби туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.
Шаҳар Маданият бўлимига қарашли “Чотқол”фольклёр жамоасининг раҳбари К.Қосимхонова ижросидаги тароналар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Ғолибларга Ангрен шаҳар ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Танлов қанашчиларига Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмаси берилди.
А. Юсупов
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари