“Алла - дунё бешигини тебратувчи сеҳрдир!”   

“Алла - дунё бешигини тебратувчи сеҳрдир!”   

Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Т.Юсупов.

Биз эшитган илк мусиқа – бу она алласи!

Мусиқа - инсон танасидаги барча ҳужайраларни ҳаракатга келтирувчи, руҳиятга ижобий таъсир этувчи кучли восита.Жумладан, она алласи ҳам гўдак танасининг яхши ривожланишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун она алласи билан тарбияланган боланинг ақлий имкониятлари юксак даражада бўлади. Шу сабабли Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат маркази тамонидан шаҳардаги таълим муассасаларида “Инсон камолотга эришишида- Она алласининг ўрни !” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир Ангрен шаҳар 43-сонли умум таълим мактабида 10-11 синфлар ўртасида ўтказилди. Ўқувчи қизлар тамонидан алла қўшиқ ва шеърлари айтилди.

Алла айтиш санъатини ўрганиш, бу орқали фарзандларга ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ўзлигини англатиш-ёш оналарнинг фарзанди олдидаги бурчларидан биридир.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад вояга етиб келаётган қизлар ўртасида миллий анъаналаримизни , урф-одатларимизни эъзозлаш, она Ватанга муҳаббат, миллий ғояга садоқат, меҳнатсеварлик, оилапарварлик, ибо, ҳаё, нафосат, дид-фаросат, меҳрибонлик, камтарлик, меҳмондўстлик, болажонлик, орасталик, ҳушмуомилалик каби туйғуларини шакллантиришдан иборатдир. 

Ўтказилган тадбирда “Улуғбек” МФЙсининг хотин-қизлар бўйича мутаҳассислари, маҳалла фаоллари ,шаҳар Ёшлар Иттифоқи раиси ,Маданият бўлими ,иштрокчи қизларнинг ота-оналари ҳам қатнашдилар.

Шаҳар Маданият бўлимига қарашли “Чотқол”фольклёр жамоасининг раҳбари К.Қосимҳонова тамонидан ижро этилган Она алласи қўшиғи йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида ғолиб бўлган ўқувчи қизларга шаҳар Маънавият ва маърифат маркази тамонидан эсдалик учун баъдий китоблар туҳфа этилди.

Тадбирда жами 75 нафар иштирокчилар  қатнашди, шундан ёшлар 45 нафар.

Report Page