Алишер Сабрий

Алишер Сабрий



1995-йил 8-февралда Самарқанд вилояти Самарқанд туманида дунёга келган. Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази таянч-докторанти, Тошкент Кимё халқаро университети Самарқанд филиалида фаолият юритмоқда. 2021 йилда ўтказилган «Дуэль» лойиҳаси таржима йўналиши ғолиби. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.


100 томлик «Туркий адабиёт дурдоналари»нинг 39- ва 57-томларида Жалолиддин Румий ҳамда Хоқоний Шервоний ижодидан таржималари киритилган.

Шунингдек, Абулқосим Лоҳутий, Муҳаммад Иқбол Лоҳурий, Садриддин Айний, Афшин Ядуллоҳий, Ҳабиб Биҳиштий, Ҳомид Форёбий, Фуруғ Фаррухзод, Лоиқ Шерали каби форс-тожик адиблари, Юнус Эмре, Миҳри Хатун, Ўздемир Асаф сингари турк шоирлари ижодидан таржималари мавжуд ва бир қисми даврий нашрларда эълон қилинган.

Report Page