Алишер Шодмонов жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори билан учрашди

Алишер Шодмонов жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори билан учрашди

t.me/andijonvssb

Даниянинг Копенгаген шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 69-сессияси бўлиб ўтди. 

Унда ЖССТнинг Европа минтақасидаги 53 та аъзо давлатдан 500 дан зиёд нуфузли вакиллар ва соғлиқни сақлаш вазирлари иштирок этдилар. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

Сессия давомида “Саломатлик – 2020” дастури доирасида кўплаб ижобий кўрсаткичларга эътибор қаратилиб, шундан келиб чиққан ҳолда 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар: саломатлик борасидаги ҳуқуқлар, умумий соғлиқни сақлаш қамрови, тенглик, аҳолига йўналтирилган тиббиёт тизимлари, фаровонлик йўлида салбий таъсирларга қарши курашиш каби истиқболдаги қатор муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус билан учрашди. Ўзаро мулоқотда Ўзбекистонда соғиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. ЖССТ Бош директори Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича танланган стратегияси ва тажрибасини юқори баҳолади. 

Сессия доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда “Саломатлик – 2020” дастурини амалга оширишда тўпланган тажрибаларга бағишланган муҳокамаларда иштирок этди.

Шунингдек, тадбир доирасида Европа минтақасига аъзо давлатлар вакилларининг яширин овоз бериш йўли билан ЖССТнинг Европа минтақавий бюросининг янги директори сайланди, Европа минтақавий бюроси директори аъзо давлатлар томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан беш йил муддатга сайланади.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати


Report Page