Алифбо мавзусида кичик эксперимент

Алифбо мавзусида кичик эксперимент

@EpubKitoblar

Бугун бир иш қилгим келди. Агар мен Теодор Драйзернинг "Америка фожиаси" китобини принтердан чиқармоқчи бўлсам, менга нечта қоғоз-варақ керак бўлишини аниқламоқчи бўлдим. Демак...

Демак, кирилл алифбосида чиқармоқчи бўлсам, менга 450 варақ керак бўлар экан. Агар лотин алифбосида чиқармоқчи бўлсам-чи?

Ҳозирда кирилдан-лотинга, лотиндан-кирилга ўтказиб берувчи дастурлар ҳам онлайн сервислар ҳам кўп. Телеграмдаги шундай сервислардан бири - @bexatobot онлайн сервисига мурожаат қилдим ва бир зумда китобнинг лотин алифбосидаги кўринишига эга бўлдим.

Қуйида эса китобимизни лотин алифбосида принтердан чиқариш учун менга неча варақ керак бўлишини кўришимиз мумкин.

Алифболар орасида фарқ 30 қоғоз-варақни ташкил қилаяпти. Демак, варақни иқтисод қилмоқчи бўлсам, лотин алифбосидан фойдаланганим яхшироқ экан. Кейин бирдан яни бир фикр келиб қолди.

Лотин алифбосидаги sh, g', o', ch ҳарфларини битта - ş, ğ, ó, ç ҳарф билан белгиласам, унда қандай натижа келиб чиқаркин? Ҳа, эринмадим. Ва буни ҳам текшириб кўрдим.

Word дастурида "заменить" - алиштириш амали бўлиб мен шу амалдан фойдаланиб sh, g', o', ch ҳарфларини ş, ğ, ó, ç ҳарфларига ўтказиб олдим. Натижа эса қўйида

Фарқ катталигни сезаяпсизми? Кирилдан лотинга ўтказганимда 30 варақ, sh, g', o', ch ҳарфларини битта ҳарф(ş, ğ, ó, ç) билан белгилаганимда эса яна 16 варақ, жами 46 варақ тежаб қолар эканман. Бу бир китоб мисолида эди. Энди шуни республика мисолида бир мулоҳаза қилиб кўринг: Юртимизда ҳар йили неча минглаб китоблар, газеталар, журналлар ва хкзлар нашрдан чиқади. Ҳар бир китоб, газета, журналдан анча қоғоз-варақ тежаб қолинса яхши эмасми? Бу - биринчидан.

Иккинчидан, қоғозни биз четдан пулга сотиб оламиз. Тўғрими? Демак, биз неча йиллардан буён четга валютамизни исроф қилиб юборган бўламизми шунда? Шу пайтгача ким билсин миллион балки миллиард долларлик пулни исроф қилиб юборгандирмиз?! Буниси албатта қоронғу.

Учинчидан, шуниси аниқки, биз неча йиллардан буён исрофга йўл қўйиб ўз халқимиз ризқини билибми билмайми қийиб келганмиз.

Начора боримиз шу экан-да.

Биров учун хулоса қилиб бўлмайди. Хулосани ҳар бир инсон ўзи қилмоғи керак. Шу учун хулосани ўзингизга қолдираман.

Садриддин Шамс

@EpubKitoblar

Report Page