Самарқандда сояни қайта ишлаб гўшт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда

Самарқандда сояни қайта ишлаб гўшт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда


Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил Самарқад вилоятига ташрифи чоғида соя ёғи харидоргир ва соғлиқ учун фойдали экани ҳақида гапириш асносида бу ўсимликни қайта ишлаш борасида топшириқлар берганди. Шавкат Мирзиёев ўтган 2018 йил 17 март куни Оқдарё туманидаги иқтисодий лойиҳалар билан танишган вақтида маҳаллий тадбиркор Хуршед Расулов президентга сояни қайта ишлаш бўйича лойиҳасини намойиш қилганди.

Самарқандлик тадбиркор ўша лойиҳасини амалга ошириб, соя қайта ишлаш билан шуғулланадиган корхонани ишга туширди. Жорий йил 1 октябрдан фаолиятини бошлаган корхона 100 кишини иш билан таъминлаш қувватига эга. Унда 2 хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади:

  • Соя оқсил изоляти;
  • Соя озуқавий толаси;

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган заводда бўлиб жараённи бевосита кузатдик. Демак сояни қайта ишлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Биринчи босқичда соянинг пўсти ажратиб олинади ва бу ажралган пўст қорамол учун озуқа бўлади.

Навбатдаги босқичларда соя мағзи махсус технология ёрдамида тозаналади. Сўнг соя оқсил изоляти ва озуқавий тола ажратиб олинади.

Охирги босқичда суюқ ҳолатдаги соя воронка кўринишидаги махсус ускунага пуркалади. Юқори ҳароратдаги ҳаво пуркалиб турадиган воронкага урилган суюқ соя кукун кўринишига келади ва пастга тушади. Жараённинг охирги босқичида маҳсулот қопларга жойланади.

Соя оқсил изоляти ҳам, озуқавий тола ҳам кукун, яъни унга ўхшаган кўринишда бўлади. Бу маҳсулотлар нима учун ишлатилади, дейишингиз мумкин. Соя оқсил изоляти асосан колбаса ва сосискага қўшилади.

Биз заводда ишлаб чиқариш жараёнини кузатиётган бир пайтда ALFASOY бренди остида ишлаб чиқарилаётган соя оқсил изоляти ва соя озуқавий толага колбаса ишлаб чиқарадиган заводдан инженер-технолог харидор бўлиб келди. Инженер-технологнинг айтишича, колбаса ишлаб чиқарувчилар доим соя оқсил изолятидан фойдаланган, яъни бу маҳсулот доимий импорт қилиб келинган.

1 октябрдан ўз фаолиятини бошлаган «Юнусжон Аҳли» МЖЧ қошидаги ALFASOY ишлаб чиқариш корхонаси эса тадбиркорларга импорт ўрнини босувчи сифатли маҳсулотини таклиф қилади.

Гўшт ўрнини босувчи соя оқсил изоляти колбаса ва сосиска ишлаб чиқаришда асосий ингредиент ҳисобланади.

Соя озуқавий толаси эса нон, қандолат маҳсулотлари, макарон ва кетчупларга ҳам қўшилиши мумкин. Тадбиркорнинг айтишича, нон ишлаб чиқарувчилар бу маҳсулотнинг фойдаси ҳақида суриштириб кўришлари ҳам мумкин.

Ўзбекистон бозорида доим харидоргир бўлган, аммо олдин фақат импорт қилинган соя оқсил изоляти ва озуқавий толаси ишлаб чиқарадиган «Юнусжон Аҳли» МЖЧ маҳаллий тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади. Чет эл инженерлари қурган завод маҳсулотларининг сифати учун кафолат беради, чунки сояни қайта ишлаш бўйича барча жараён корхонанинг ўзида амалга оширилади. Шу жумладан лаборатория текширувлари ҳам.

Керакли ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда малакали мутахассислар маҳсулотни бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган оқсил маҳсулотлари билан доимий солиштириб туради ва мутахассисларнинг айтишича, сифат борасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот улар билан тўлик рақобатлаша олади. Бу маҳсулот сизни қизиқтирдими? Унда қўнғироқ қилинг.

Корхона манзили: Самарқанд вилоят, Оқдарё тумани, Р.Ҳамроев массиви Бошдархон МФЙ.

Мурожаат учун телефонлар:

+99898 5730777;

+998 985737777.

Сайт: https://alfa-soy.com/

Реклама ҳуқуқи асосида





Report Page