Акасини теша билан жароҳатлади

Акасини теша билан жароҳатлади

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 2 май куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи С.С. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 23 апрель куни унинг уйи орқа томонида жойлашган боғида ўзаро жанжал сабаб укаси Ҳ.С. уни бош ва танасининг турли жойларига теша билан уриб, жароҳат етказганлигини маълум қилган.

Натижада С.С. касалхонага ётқизилган. Ҳ.С. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси