Айрим давлат хизматлари бўйича онлайн ариза бериш ва почта хизмати орқали белгиланган манзилга етказиб бериш тизими жорий этилади
АОКАда Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасидаги сўнгги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
I. Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ йўналишида.
ü Наманган шаҳрида “Навбатсиз хизмат маскани” фаолияти йўлга қўйилди;
ü 53 314 та якка тартибдаги тадбиркор, 19 858 та юридик шахс,
шу жумладан, 222 та чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар рўйхатдан ўтказилди;
ü ДХМлар орқали электрон рақамли имзо олишда “Face-ID” технологияси жорий этилди;
ü Шахсга доир ҳужжатлар билан боғлиқ аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида адлия органлари томонидан жорий йилнинг 20 январдан
1 апрелига қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилди, 116 минг. дан ортиқ шахсларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди;
ü ФҲДЁ бўлимлари фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш натижасида фуқароларга ўртача хизмат кўрсатиш вақтлари
12 дақиқадан 5-7 дақиқагача қисқаришига эришилди;
ü 20 дан ортиқ турдаги аризалар ва хизмат натижаси юзасидан бериладиган 10 тадан ортиқ маълумотномалар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилмоқда;
ü ФҲДЁ органларида 4 та хизмат бўйича тезлаштирилган тартибда хизмат кўрсатиш тартиби йўлга қўйилиб, 12,8 мингдан ортиқ хизматлар белгиланган муддатлардан олдин кўрсатилиши таъминланди;
ü Никоҳ тузиш учун ФҲДЁ бўлимига онлайн тарзда аризалар топшириш тартиби соддалаштирилди;
ü Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза бериш имкониятлари яратилди
Келгусидаги режалар:
1) Тоифаларга ажратган ҳолда хизмат кўрсатиш йўлга қўйиладиган ДХМлар сонини 40 та га етказиш;
2) ДХМларнинг янги биноларини қуриш ишларини тўлиқ якунлаш;
3) “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш;
4) “Навбатсиз хизмат маскани”ни бошқа ҳудудларнинг марказий шаҳарларидаги ДХМларда ҳам ташкил этиш;
5) ЯИДХП орқали никоҳ тузилганлик, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномаларни олиш юзасидан онлайн ариза бериш ва почта хизмати орқали белгиланган манзилга етказиб бериш хизматларини жорий этиш;
6) онлайн хизматлар улушини 30 фоизга ошириш.
II. Давлат хизматларини ривожлантириш соҳасида
ü Давлат хизматлари марказлари орқали 26 та давлат хизмати жорий қилинди, хизматлар сони 361 тага етказилди;
ü аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хулосалар бериш бўйича 17 турдаги давлат хизматлари тизимлаштирилди;
ü Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган 45 та давлат хизмати “3 қадам” тамойили асосида қайта кўриб чиқилди, хизмат кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилди (BPR) ҳамда ҳозирги вақтда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда техник ишлар амалга оширилмоқда;
ü 7 та лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўлиқ бекор қилинди;
ü 6 та лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомили бирлаштириш орқали бекор қилинди;
ü 3 та лицензия ва рухсатнома хабардор қилиш шаклига ўтказилди;
ü Бизнесни бошлаш учун 3 ойгача “ўтиш ва мослашиш даври”ни белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими (эксперимент тариқасида рентгендан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностикаси) жорий этилди;
ü давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди;
ü 30 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилди;
Келгусидаги режалар:
1) Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизмат турларини 400 тага етказиш;
2) “Лицензия” ахборот тизимида қўшимча 20 та давлат хизматини ишга тушириш;
3) 10 та давлат хизматини композит ва проактив шаклда кўрсатишни йўлга қўйиш;
4) 100 та давлат хизматини “3 қадам” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш (BPR);
5) лицензиялаш ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни камида 5 фоизга қисқартириш;
6) Ўзбекистон Республикасида шахсга доир маълумотларни ягона ахборот тизимига бирлаштириш орқали аҳоли тўғрисидаги ишончли ва долзарб маълумотларни ўзида жамловчи “Аҳолининг ягона электрон реестри” ахборот тизимини ишга тушириш;
7) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 10 турдаги маълумотлар (ҳужжатлар)ни талаб қилишни бекор қилиш;
8) тезлаштирилган тартибда ва почта хизмати орқали етказиб бериладиган хизматлар сонини 10 тага ошириш.
9) давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификациялаш (Face–ID) усулини жорий қилиш;