Ахборот хати

Ахборот хати


 

     Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари Академия ташкил этилганлигининг бир йиллигига бағишланган “Қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида юридик фан ва таълим: замонавий тенденциялар ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

     Конференция доирасида етакчи миллий ва хорижий мутахассисларнинг маъруза ва тезислари асосида конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши муносабати билан мавзуга оид илмий мақола ва тезислар ўзбек, инглиз ёки рус тилларида 2023 йилнинг 15ноябрь кунига қадар Б.Р.Мухамедов тел.: +99897 7708844 телеграм рақамига юборилиши лозим.

 

МАҚОЛА ВА ТЕЗИСЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ:

 1. Материаллар фақат телеграм тармоғи орқали бириктирилган файл шаклида (тезислар/мақола) йўналишини кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

2. Матн такрорларсиз, мантиқий изчил, баён қилинган фикрлар аниқ, қисқа ва лўнда ҳамда илмий баҳс-мунозаралар асосида бўлиши;

3. Келтирилаётган маълумотлар ишончли ва тўғри бўлиши;

4. Мақоланинг номи билан бирга, ўзбек, рус ва инглиз тилларида қисқача аннотация ҳамда таянч сўзлар бўлиши;

5. Матн ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши;

6. Матн компютерда "Microsoft Word" дастурининг "Times New Roman" шрифтида 14 катталикда 1,5 интервалда ёзилиши, электрон нусхада тақдим этилиши ҳамда матннинг чап қисми 3 см, ўнгқисми 1,5 см, тепа ва пастки қисмлари 2 см бўлиши;

7. Мақолада илмий баҳс-мунозара, иқтибосларнинг мавжуд бўлиши, иқтибослар 12 катталикдаги шрифтда 1,0 интервалда ёзилиши (иқтибослар тегишли бетнинг пастки қисмида келтирилиши);

8. Мақоланинг ҳажми 6 бетдан 10 бетгача, тезиснинг ҳажми 3-4 бет бўлиши;

9. Мақоланинг биринчи саҳифасида муаллифнинг исм-шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими, яшаш ва хизмат манзили, телефон рақамлари ёзилиши;

10. Агар муаллифда илмий даража (PhD) бўлмаса, мақолага тўпламда нашр қилиш мумкинлиги ҳақида шу соҳадаги етакчи олим ёки мутахассиснинг ёхуд муаллиф, тадқиқотчи фаолият юритадиган муассаса ёки унинг таркибий тузилмаси (кафедра) раҳбари тақризи бўлиши шарт.

     Ташкилий қўмита маърузалар тезислари ва мақолаларни саралаш ҳамда уларни электрон кўринишда чоп этишни ўз зиммасида қолдиради.    

     Материаллар ушбу хатда баён этилган қатъий талаблар асосида қабул қилинади.

     Мазкур конференция материаллари тўпламида етакчи хорижий олим-мутахассислар тақризидан ўтказилган ҳолда хорижий тилларда чоп этилган илмий мақолалар (маърузалар тезислари бундан мустасно) диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий ишлар рўйхатига киритилган хорижий илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолаларга тенглаштириш режалаштирилган.

      Масъул ходим: Б.Р.Мухамедов тел.:+998 99 482 88 44)



Report Page