Агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили юзасидан

Агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили юзасидан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

2021 йилда Кўчмас мулкларни ҳисобга олиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида:

Ўтган 12 ой давомида кадастр агентлиги ходимлари томонидан республика бўйича  252,9 мингта қўшимча объектлар аниқланиб, кадастр базасида ҳисобга олинди. Объектларнинг умумий сони 7,9 млн тадан ошди ва солиқ органлари базасига онлайн тақдим этилди.

 Шунингдек, республика бўйича 477,7 мингта кўчмас мулк объектида қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий идоралари томонидан 471,2 мингта кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

 Ер ва кадастр назорати йўналишида:

2021 йилда Ер ва кадастр назоратчилар томонидан 16 893 ҳолатда 2 541,3 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича 16 278 та мажбурий кўрсатма берилди, фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 038 та даъво аризалари киритилди, прокуратура органларига 762 та маълумотлар киритилди.

Амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида 5 587 та ҳолатда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий бартараф этилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан мажбурий тартибда бартараф этилганлар 61 та ни ташкил қилади.

Ер ва кадастр соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 30 100 та маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши таъминланди.

 Бўш ер участкаларини аукционга чиқариш йўналишида:

Ўтган 12 ой давомида 74 091 та яъни 3 323,5 гектар ер участкалари “Yerelektron” тизимига киритилди.

Шундан ваколатли органлар томонидан:

25 706 та 766,8 га ер участкалари рад этилди;

18 992 та 923,9 га ер участкалари кўриб чиқилмоқда;

30 115 та 1 670,2 га ер участкалари бўйича ижобий хулоса берилиб, “E-Ijro auksion” орқали аукционга чиқарилди.

8 636 та ер участкалари аукционда сотилди.

 Геодезия ва картография йўналишида:

–2021 йилда  5 876 та геодезия пунктлари текширилди, 592 та геодезия ўлчов ишлари бажарилди.

– 61 513,4 кв.км. майдонда аэросьёмка ишлари олиб борилиб, 26 минг кв.км. майдонда рақамли ортофотопланлар яратилди ва 2 144,5 минг гектар ер майдонида дешифровка, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарини яратиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 46 500 та Географик объектлар номлари давлат экспертизасидан ўтказилди.

 Соҳани рақамлаштириш йўналишида:

Ўтган йили қуввати 800 терабайтлик “Маълумотлар маркази” ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” тўлиқ ва ArcGIS дастурида онлайн геопортал пилот тарзида ишга туширилди;

– 2021 йил 1 майдан бошлаб янги интеграциялашган ахборот тизимида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Бугунги кунда 166,4 мингта қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 23,1 млн гектар (96 %) ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди;

Электрон ҳисобга олинган 125,0 мингта ердан фойдаланувчининг 21,8 млн гектар (95 %) ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

– Давлат солиқ қўмитасига ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасига кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда интеграция йўли орқали (онлайн) тақдим этиб борилиши йўлга қўйилди;

– коммунал тўловларнинг ягона биллинг тизимидаги ўзаро маълумотлар алмашинувидаги муаммолар бартараф этилди;

 Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази орқали тўлиқ тартибда электрон хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди;

 “Лицензия” ахборот тизимлари мажмуаси орқали Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш ва рухсатнома олиш интерактив хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди.

Кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказилиши

5 274,5 мингта кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулк объектларининг 2 073,7 мингтасида техник инвентар кадастр ҳужжат мавжуд, 617,4 мингтасида кадастр ҳужжати умуман шакллантирилмаганлиги маълум бўлди.


Report Page