Агар миграция картаси йўқотилган бўлса, нима қилиш керак?

Агар миграция картаси йўқотилган бўлса, нима қилиш керак?


Миграция картаси - бу Россияга келган хорижий фуқаролар учун расмий ҳужжатдир. Бу бланкасиз келиш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш, меҳнат патентини расмийлаштириш ёки фуқароликка қабул қилиш ҳақида илтимосномани киритиш имкони бўлмайди. Агар ушбу ҳужжат бузилган ёки йўқолган бўлса, Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) Миграция масалалари бўйича Бош бошқармада (ММББ) ҳужжатнинг нусхасини қилиш мумкин.


Миграция картасини тиклаш учун нималар зарур:

  • паспорт
  • йўқотиш/бузилиш ҳақида ариза, унинг асосида ушбу маълумотноманинг нусхаси берилади
  • 2 минг рублдан 5 минг рублгача жарима тўлаш


Мурожаат қилинганда давлат хизмати ходими базага киритилган маълумотлар билан маълумотларни солиштиради, сўнгра эса йўқотилган/бузилган ҳужжатни тиклайди.


❗️ Ҳужжат нусхасини бериш фақат, агар ХФ (Хорижий фуқаро) миграция ҳисобида турса ва Россия Федерациясида бўлиш муддатига нисбатан муаммоларга эга бўлмаган ҳолатда рухсат этилади.




Report Page