“Afrosiyob” поездларининг ҳаракат жадвали ўзгаради.
Жорий йил 23, 24 октябрь кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездлари янги ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.
Унга кўра 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан эрталаб соат 07:07 да;
769 -сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса соат 16:49 Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ