“Адолат кўзгуси” газетасининг 11.02.2021 йилдаги 6-сонли таҳририда “КУЙГАНИ ЁЛҒОН-ЁЗГАНИ ЁЛҒОН” сарлавҳаси билан чоп этилган мақола юзасидан

“Адолат кўзгуси” газетасининг 11.02.2021 йилдаги 6-сонли таҳририда “КУЙГАНИ ЁЛҒОН-ЁЗГАНИ ЁЛҒОН” сарлавҳаси билан чоп этилган мақола юзасидан

Cирдарё вилоят прокуратураси

“Адолат кўзгуси” газетасининг 11.02.2021 йилдаги 6-сонли таҳририда “КУЙГАНИ ЁЛҒОН-ЁЗГАНИ ЁЛҒОН” сарлавҳаси билан чоп этилган мақолада кўрсатилган ҳолатлар Сирдарё туман прокуратураси, Сирдарё туман ҳокимлиги, “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали, “Бахтшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими раҳбари ҳамда мутахассислари иштирокида ўрганилди.

Жумладан, Сирдарё вилояти ҳокимининг 03.08.2015 йилдаги 203-сонли,  Сирдарё туман ҳокимининг 06.08.2015 йилдаги 1756-сонли ҳамда

18.06.2016 йилдаги “Туман ҳудудидаги табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудлардаги фойдаланишда бўлмаган газ қувурларини ва газ тақсимлаш пунктларидан келгусида мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда тумандаги табиий газ таъминоти танқис бўлган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ ёқилғиси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1465-сонли қарорига асосан “Орзу” маҳалласи ҳудудидаги газ қувурлари демонтажга туширилиб, мазкур маҳаллада яшовчи аҳоли суюлтирилган газ истеъмолига ўтказилган.

Ушбу маҳаллага йўналтирилган диаметри 219 см. бўлган газ қувурлари “Сирдарё вилоят газ таъминоти” бошқармаси бошлиғининг 05.08.2016 йилдаги 171-сонли ва 05.08.2017 йилдаги 219-сонли фармойишига асосан демонтаж қилиниб, 2-сонли юк хатига асосан 1000 метр газ қувури “Мирзаободтумангаз” филиалига, 7-сонли юк хатига асосан 210 метр қувур “Янгиершаҳаргаз” филиалига, 1939 метр газ қувурлари “Гулистонтумангаз” филиалига фойдаланиш учун топширилган.

Ҳозирги кунда, “Орзу” маҳалласида жойлашган 968 та хонадонларнинг барчаси суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, “Бахтшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа асосида ҳар ойда 19,8 тонна, яъни 1578 дона газ балонлари аҳолига етказиб берилиши йўлга қўйилган.

 

Сирдарё вилоят прокуратураси


Report Page