Адлия вазирлигининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлили ва давлат дастури ижроси
@adliyangiliklari2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Вазирликка 69 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 30 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.
Вазирлик асосий ижроси сифатида белгиланган 21 та тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва 9 та бандда амалий чора-тадбирлар ва ҳуқуқий тарғиботларни амалга ошириш назарда тутилган.
Вазирлик томонидан қўшимча ижрочи сифатида белгиланган 39 та банддаги тадбирлар ижросини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида бажарилиши таъминланмоқда.
Ҳисобот даврида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жами 179 та Норматив ҳуқуқий ҳужжат, жумладан 51 та қонун, 45 та Президент ҳужжатлари, 68 та Ҳукумат ҳужжатлари, 15 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2 363 та қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, 297 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вазирликка келиб тушган жами 142,5 мингта мурожаатларнинг 122,9 мингтаси, яъни 86 фоизи қонуний ҳал этилди.
Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 55 984 та тақдимнома киритилди, 12 039 нафар шахслар маъмурий, 25 542 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 682 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Судларга 438 млрд. сўмлик 30 194 та даъволар (аризалар) киритилиб, 395 млрд. сўмлик 29 739 та даъволар (аризалар) қаноатлантирилди.
ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ СОҲАСИДА. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 440 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 21 250 тага етказилди, улар томонидан 3 млн дан ортиқ ҳужжатларни қонуний қабул қилиниши таъминланди.
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА Вазирлик томонидан 29 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
-88 482 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди (шундан 26 935 таси интернет орқали);
-93 819 та юридик шахс қайта рўйхатидан ўтказилди (шундан 20 477 таси интернет орқали);
-216 092 та ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилди;
-давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш 30 фоиздан ошди;
-85 та янги давлат хизматлари жорий этилди;
“Лицензия” ахборот тизими орқали 145 296 та лицензия электрон шаклда берилди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилди;
ФҲДЁ соҳасида (2023 йилда):
ФҲДЁ бўлимлари томонидан 1 545 687 та хизмат кўрсатилди.
- 968 140 та туғилиш қайд этилди;
Шундан, 501 577 нафари ўғил болалар, 466 563 нафари қиз болалар.
-191 456 та ўлим қайд этилди;
-283 788 та никоҳ қайд этилди;
-49 207 та никоҳдан ажралганлик қайд этилди;
-53 096 та бошқа турдаги ҳаракатлар амалга оширилди.
ИНТЕЛЛЕКТУЛ МУЛК СОҲАСИДА Вазирлик томонидан 11 000 та Интеллектуал мулк объектлари рўйхатдан ўтказилди.
Интеллектуал мулкни руйхатдан ўтказишга доир 19 967 та талабномалар қабул қилинди. Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза ҳужжатларини бериш бўйича талабномаларни топшириш ва кўриб чиқишга оид маъмурий регламентлар ишлаб чиқилди.
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузаётган веб-сайтларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш бўйича Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "WIPO Alert" платформаси ишга туширилди;
Тадбиркорларга қулайлик яратиш ва уларга интеллектуал мулк объектларидан тўғри ҳамда самарали фойдаланилишига кўмаклашиш мақсадида Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг "WIPO IP Diagnostics" платформаси ишга туширилди.
Ҳисобот даврида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 467 тақдимнома ва 168 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди. 112 725 000 сўм миқдорида маъмурий жарима суммаси ундирилди. Апелляция кенгаши томонидан саноат мулки объектларига оид 110 та иш кўриб чиқилди. Рўйхатдан ўтган патент вакилларининг сони 22 та кўпайиб, жами 96 тани ташкил қилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида: Вазирлик томонидан 544 та янги ва 257 та ННТлар қайта шунингдек, 13 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди. 41 та ННТ фаолияти тугатилди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида:
Жами нотариал ҳаракатлар сони 5 352 822 тани ташкил этди.
Шундан,
Ø ҳужжатлардаги таржимон имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлаш – 183 312 та;
Ø гаров шартномалари – 364 795 та;
Ø бошқа турдаги ишончномалар – 277 068 та;
Ø кўчмас мулкни олди-сотди шартномалари – 262 338 та;
Ø автомототранспорт ишончномалари – 388 647 та;
Ø бошқа турдаги аризалар – 715 901 та;
Ø автомототранспорт воситасини олди-сотди шартномалари – 1 115 143 та;
Ø эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилик аризалари – 1 268 876 та.
Ø 1 трлн 522 млрд 059 млн сўм давлат божи;
Ø 84 млрд 869 млн сўм герб йиғими;
Ø 503 млрд 501 млн сўм пуллик хизмат.
Ø 79 нафар фуқарога хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.
Ø 18 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси тугатилди (суд қарори, вафот этганлиги, ўз аризаси ва бошқа сабабларга кўра).