Адлия вазирлиги томонидан халқаро рейтинглар бўйича тренинг ўказилди

Адлия вазирлиги томонидан халқаро рейтинглар бўйича тренинг ўказилди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 11 август куни Адлия вазирлиги томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш борасида Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари вакиллари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари учун “Бошқарув сифати индикаторлари”, “Коррупцияни қабул қилиш индекси” ҳамда “Ҳуқуқ устуворлиги индекси” мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Мазкур тренинг машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармони билан тузилган Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши фаолияти доирасида ташкиллаштирилди.

Тренинг машғулоти доирасида юқорида кўрсатиб ўтилган халқаро индексларининг мазмун-моҳияти, мақсади ва ўзига хос аҳамиятли жиҳатлари ҳақида ҳамда уларни тузувчи ташкилотлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, мазкур индексларда мамлакатимизнинг жорий ўрни ва ушбу ўринларни янада ошириш учун қилиниши зарур бўлган ишлар, шунингдек мазкур соҳада йўл қўйилаётган муаммоли масалалар ва камчиликларга тўхталиб ўтилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page