Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституция байрамини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар
@adliyangiliklariЎзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойиш ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, топшириқ ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга ва байрамона руҳни шакллантиришга қаратилган тарқатма материаллар (баннер, видеоролик, плакат ва бошқалар) тайёрланиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идораларга электрон шаклда етказилди.
Жорий йилнинг 28 ноябрида Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги томонидан “Аҳолига қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва Конституция куни арафасида ташкил этилаётган тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил қилинди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг барча моддалари бўйича (ўзбек тилида) видеоролик олиниб, вазирликнинг “Youtube”даги расмий саҳифасига жойлаштирилди.
"Ориат доно" радиосида Конституция куни муносабати билан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда радиовикторина ўтказилди.
Жорий йилнинг 29-ноябр куни 70 нафар 7-17 ёшгача ногиронлиги боълган болалар учун “Мафтункор ранглар жилоси” номли расмлар коъргазмаси ташкил етилди. Коъргазмада 200 дан ортиқ расмлар намойиш етилди.
Конститутсия мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича бутун Республика бўйлаб “Тарғибот пойезди” ташкил қилинди.
“Тарғибот пойезди”ни ташкил қилиш бўйича 140 нафар ТДЮ ўқитувчилари ва талабаларидан иборат гуруҳ 14 та ҳудудда дастур асосида таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларда тарғибот тадбирларини амалга оширди.
Жорий йилнинг 2 декабрда Тошкент шаҳридаги 77-сон мактабда кўзи ожиз шахслар учун Коститутсиянинг мазмун-моҳиятини ўқувчиларга тушунтириб бериш бўйича вазирлик раҳбарияти томонидан очиқ дарс ташкил этилди.
Дарс якунида кўзи ожиз шахслар учун “Брайл” алифбосидаги Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ўқувчиларга китоб ва аудио форматида тарқатилди.
Бугунги кунда, барча туман (шаҳар) марказларида “Конституция кўчаси”ни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 5-декабрида Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчасида “Конституция кўчаси”да бир қатор оммавий тадбирлар ташкил этилди:
Конституциянинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган “Конституция тарихи” бурчаги ва фотокўргазмаси, болалар ва ёшларга Конституцияда белгиланган нормаларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи кўргазмали материаллар бурчаги, Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, конституциявий ҳуқуқлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бурчакларини ташкил этилиб, мазкур бурчакларда кўргазмали материаллар жойлаштирилди.
“Конституция кўчаси” тарғибот ва кўргазмали баннерлар билан безатилди.
Фуқароларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина ўтказилиб, ғолиб фуқаролар Конституция китоби ва бошқа совгаъалар билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4-декабрида Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилди.
Имтиҳонда республиканинг барча ҳудудларидан, шунингдек хорижий давлатларда бўлиб турган жами 210 720 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Танлов 2-босқичда ташкил этилди.
1-босқич – тест синовлари, 2-босқич- суҳбат.
Танловнинг 1-босқичида тест саволларига энг тез ва энг кўп тўғри жавоб берган жами 90 нафар (ҳар бир йўналиш бўйича 30 нафардан) иштирокчининг ижодий саволга жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, шундан 31 нафари (ҳуқуқшунослар йўналишида 11 нафар) финал босқичида иштирок этди.
Финал босқичи (суҳбат), видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтди.
Мазкур босқичда иштирокчилар бевосита ўзлари яшаб турган ҳудуддаги адлия бошқармаси биносида қатнашишди. Жорий йилнинг 5-декабр куни “Конституция кўчаси”да ташкил этилган тадбирда ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Республикадаги Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиалларида “Конституция бурчаги”ни ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича флайерлар электрон кўринишида барча ДХМларига юборилди.
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси яратилиши тарихига бағишланган ҳужжатли филм суратга олиниб, вазирликнинг “Youtube”даги расмий саҳифасига жойлаштирилди.
Шунингдек, “Конституцияда ОАВга оид 5 та муҳим қоида”, “Конституцияда экологияга оид 7 та муҳим қоида”, Конституцияда таълим олиш ҳуқуқига оид 5 та муҳим маълумот” каби видеороликар ҳам жойлаштирилди.
“Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида #Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси рукни остида контентлар бериб борилмоқда.
Вазирлик ходимлари томонидан жорий йилнинг 4-6-декабр кунлари Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида барча ўқувчилар учун Конституция дарсларни ташкил этилди.
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган тадбирлар давом эттирилмоқда.