Адлия вазирлиги: таклиф этилаётган қонун лойиҳасида тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклифлар мавжуд эмас

Адлия вазирлиги: таклиф этилаётган қонун лойиҳасида тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклифлар мавжуд эмас

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун, 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

 Мажлисда бир қатор қонун лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Айтиш керакки, мазкур қонун лойиҳаси бўйича ижтимоий тармоқлар орқали турли хил фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Жумладан, ушбу қонун лойиҳасида “ҳайдовчиларни тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш таклиф этилмоқда” ёки “учар” ҳайдовчиларга жарима камайтирилади” ва бошқа турли хил фикрлар.

Адлия вазири Р. Давлетов мазкур Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида, ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур Қонун лойиҳасида мавжуд эмаслигини қайд этди.

Адлия вазирлиги фуқароларни турли хил ўз тасдиғини топмаган нохолис ахборотларга чалғимасликка чақириб қолади.  

 Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page