Адлия вазирлиги марказий аппаратида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Адлия вазирлиги марказий аппаратида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан вазирлик маракизий аппарати таркибида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Нодир Олтинжонович Тилляев

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н. Тиллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Нусратулло Ниғматулло ўғли Парпихўжаев

Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЙ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н. Парпихўжаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Нодиржон Илхомжонович Мухторов

Адлия вазирлиги Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н. Мухторов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Улугбек Игамбердиевич Содиков

 Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У. Содиков Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 Давран Тохирович Алланазаров

 Интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Алланазаров Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Дилшод Абсаломович Худжанов

 Саноат мулкини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Худжанов  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал агентлиги Интеллектуал мулк ҳимояси марказларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 Бехзод Рустамович Рузиев

 Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Рузиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқ соҳасида мониторинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сардорбек Қўчқарович Қиличев

 Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар С.Киличев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал агентлиги Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

 

Report Page