Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида Конституциявий ислоҳотлар муҳокамаси

Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида Конституциявий ислоҳотлар муҳокамаси

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хабарингиз бор, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 29 йиллиги билан Ўзбекистон халқини табриклаб, асосий қомусни янгилаш тўғрисида “Конституцияни янгилашдек ғоят муҳим, стратегик вазифани ҳал этишда биз етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама маслаҳатлашган ҳолда, юртимиз ва жаҳондаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиб, аниқ қарор қабул қилишимиз зарур”- деб таъкидлаган эдилар.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, ҳусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эхтиёжини кун тартибига кўймоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Конституциявий комиссия тузилди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартишларда аҳолини бевосита иштирокини таъминлаш ҳамда таклифларини қабул қилиш мақсадида “Бу Менинг Конституциям” веб-портали ишга тушурилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шунга кўра, жойларда бутун республика бўйлаб барча ташкилот ва идораларда ушбу конституциявий ислоҳотлар юзасидан давра суҳбатлари, анжуманлар ташкил этилиб муҳокама қилинмоқда.

Бугун, 1 июль куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳасига муносабат билдириш ва уларни муҳокама қилиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 Видеоконференц алоқа тарзида ўтказилган Муҳокамада вазирлик тизимида меҳнат қилувчи адлия органлари, муассасалари ва таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда ходимлардан иборат 5000 га яқин киши қатнашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси – Акмал Саидов маъруза билан иштирок этди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Унга кўра, Конституциянинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар 6 та янги модда билан 16 та норма киритилмоқда.

Шундан сўнг, ушбу киритилаётган нормаларга ва ўзгартишларга малакали юристлар, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда соҳа мутаҳассислари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Адлия вазирлиги 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page