Адлия вазирлиги: 8 нафар талабгорлар хусусий нотариусликка лицензия олиш ҳуқуқини қўлга киритди
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимиЖорий йилнинг 1 июль куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.
Очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосида бўлиб ўтган малака имтиҳонида талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.
Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.
Малака имтиҳонида иштирок этиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 30 нафар талабгор ушбу малака имтиҳонида иштирок этишига рухсат берилди.
Малака имтиҳони натижасига кўра 8 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди. Жумладан:
Андижон вилоятидан:
Салохиддинов Сирожиддин Салохиддин ўғли;
Хатамова Дилноза Салохиддиновна;
Бухоро вилоятидан:
Ахатов Ғайрат Дурниёзович;
Қашқадарё вилоятидан:
Мухаммадиев Сирожиддин Рашидович;
Жобборов Уткир Қаюмович;
Навоий вилоятидан:
Мамалатипова Гулрух Камилжановна;
Фарғона вилоятидан:
Ниязов Максуд Мухитдинович;
Адхамов Давронбек Мунавваржон ўғли.
Адлия вазирлиги Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларни табриклайди. Келгуси фаолиятларида муваффақият тилайди.
Эслатма: Малака имтиҳони жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди ҳамда малака имтиҳони жараёни ёзиб олинди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими