Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

@adliyangiliklari

Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилади

  Номзодга қўйиладиган талаблар:

·        юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларининг дипломига эга бўлиш

·        давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни мукаммал билишга устуворлик берилади)

·        марказ бошлиғи лавозими учун мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи талаб этилади

  Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·        барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора

·        ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм

·        қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий таъминот

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд

  Қўшимча имтиёзлар:

адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари

(1-даражали юрист) берилади ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ тўланади

камида уч йил меҳнат стажига эга бўлганда:

Ø лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади

Ø нотариал идорада олти ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади

  Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2021 йил 6 сентябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини vacancy.adliya.uz сайти орқали юборишлари лозим

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан www.adliya.uz сайти (http://minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/) орқали танишишингиз мумкин

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни

·        Адлия вазирлигининг (71) 207-04-64 телефон рақами

·        @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин


Report Page