Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
@adliyangiliklariАдлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилади
Номзодга қўйиладиган талаблар:
· юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларининг дипломига эга бўлиш
· давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни мукаммал билишга устуворлик берилади)
· марказ бошлиғи лавозими учун мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи талаб этилади
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора
· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий таъминот
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд
Қўшимча имтиёзлар:
адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари
(1-даражали юрист) берилади ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ тўланади
камида уч йил меҳнат стажига эга бўлганда:
Ø лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади
Ø нотариал идорада олти ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 6 сентябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини vacancy.adliya.uz сайти орқали юборишлари лозим
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан www.adliya.uz сайти (http://minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/) орқали танишишингиз мумкин
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни
· Адлия вазирлигининг (71) 207-04-64 телефон рақами
· @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин