Адлия вазири хўжаободликларга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берди

Адлия вазири хўжаободликларга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берди

@adliyangiliklari

Аввал хабар қилинганидек, адлия вазири Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Хизмат сафари давомида Р. Давлетов Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг жойлардаги ижроси билан танишиш мақсадида Хўжаобод туманига борди. Туман ҳокимлиги томонидан Иттифоқ массиви ҳудудида жойлашган 14,80 гектар ер майдони мавжуд. Ушбу ер майдони деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган 74 нафар уюшмаган ёшлар ва кам таъминланган фуқароларга 0,20 гектардан бўлиб берилган бўлиб, улар бу ерда янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, сабзавот ва озуқа маҳсулотлари етиштиришни мақсад қилишган. Адлия вазири мазкур жараён қандай ташкил қилинганлиги билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида Русланбек Давлетов пандемия озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигини юзага келтириши мумкинлигини, бундай шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, экинларни икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш борасида соҳа мутахассисларига зарур тавсиялар ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Report Page