Адлия вазири Р. Давлетов ва БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офисининг ижрочи директори Дж. Топпинг ўртасида учрашув бўлиб ўтди 

Адлия вазири Р. Давлетов ва БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офисининг ижрочи директори Дж. Топпинг ўртасида учрашув бўлиб ўтди 

@adliyangiliklari

2022 йил 16 август куни Ўзбекистон делегациясининг Берн шаҳрига (Швейцария) ташрифи давомида адлия вазири Р. Давлетовнинг БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офисининг (КШТЖ) ижрочи директори Дж. Топпинг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Швейцариядан активларни қайтариш ва КШТЖ тизимида ташкил этилаётган “Uzbekistan Vision 2030” жамғармаси доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар маблағларни қайтаришнинг самарали, очиқ ва ҳисобдор тартибига ҳамда ушбу маблағларни Ўзбекистон халқи манфаати йўлида ишлатилишига содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқладилар. 


Report Page