Адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ишлари ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири Лорд Тарик Аҳмад билан учрашди

Адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ишлари ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири Лорд Тарик Аҳмад билан учрашди

@adliyangiliklari

2021 йил 15 июль куни адлия вазири Русланбек Давлетов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ишлари ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири Лорд Тарик Аҳмад билан учрашди.

Мазкур учрашув Лорд Тарик Аҳмаднинг жорий йил 15-16 июль кунлари бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифи давомида ташкиллаштирилди.

Учрашув давомида адлия вазири Р. Давлетов Лорд Тарик Аҳмад делегациясини Aдлия вазирлиги фаолияти, ҳуқуқ ва адлия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Ўзбекистонда ҳуқуқ ва адлия соҳаларининг ривожланишида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг тутган ўрни ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Лорд Тарик Аҳмад Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг кўламли ва юқори аҳамиятли эканлигини таъкидлаб, Адлия вазирлигининг келгуси фаолиятида омад тилади.

Учрашув дўстона руҳда ўтди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик

билан алоқалар бўлими

Report Page